Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда ака отаси ўлгач, сингилларини уйидан чиқариб юборди

Сурхондарёда ака отаси ўлгач, сингилларини уйидан чиқариб юборди

Куни кеча, 17 июл куни ижтимоий тармоқлар орқали Сариосиё тумани "Хулкар" маҳалласида икки қиз отаси вафот этгач, акаси томонидан уйдан чиқарилганлиги юзасидан видеоматемурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мурожаат Сариосиё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Зухра Эсанова бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан жойида ўрганилди.

Ўрганишда, "Хулкар" маҳалласида яшовчи С.Н. бундан уч йил илгари турмуш ўртоғи М.У. билан ажрашиб, бошқа инсон билан турмуш қурган ҳамда аввалги турмушидан туғилган икки нафар қиз фарзандини ҳам ўзи билан Термиз шаҳрига олиб кетган.

Бундан бир ҳафта олдин М.У. сингиллари З.М. ва С.М. ларни отасининг ўлимидан олдин розилигини олиш учун чақиртирган. Отаси вафотидан беш кун ўтиб, орадаги турли гап сўзлар сабабли акаси жаҳл устида сингилларини онаси билан яшашлари мумкинлигини айтган.

Ишчи гуруҳ хонадонга ташриф буюрганда қизлар қўшнисининг уйида яшаётганлиги маълум бўлди. Туман ҳокимлиги, диний вакил, профилактика инспектори ҳамда маҳалла маъмурияти томонидан муаммо батафсил ўрганилиб, иккала томонга тушунтириш ишлари олиб борилди.

М.У. сингиллари ота уйида тинч-тотув яшашга рози бўлишса, таъминотини ўз бўйнига олишини, синглисининг ўқишини ҳам ўзи назорат қилишини билдирди.

Ишчи гуруҳ томонидан оилавий низо бартараф этилиб, оила яшартирилди.

Сариосиё тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Киритилди: 10:26 23.07.2021. Ўқилди: 6796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!