Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда 14 нафар жиҳодчига суд ҳукми ўқилди

Сурхондарёда 14 нафар жиҳодчига суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистон Республикаси суверен давлат бўлиб, унинг яхлитлигига, тинчлигига таҳдид солиш қонунан жавобгарликка сабаб бўлади.

Аммо, кейинги пайтларда республиканинг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга хизмат қиладиган мазмундаги, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни тарқатиш ҳолатлари учрамоқда.

ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ана шундай шубҳали шахслар фаолияти ўрганилганда, улар ижтимоий тармоқлардаги ўз профиллари орқали «Биродарларимиз эҳтиёткорлик чораларини кўришсин», «Мужоҳидларнинг хатоликлари», «Сурияда жиҳод қиляпмиз» деб номланган жиҳодга даъват этувчи, мавжуд тузумни ўзгартириш йўлида курашишга чорловчи чақириқлар акс этган аудио ва видео материаллар тарқатиб келаётганликлари аниқланди.

Айрим профиллар орқали «биродарлар» (жиҳодда юрган муҳожирлар назарда тутилган)га ёрдам бериш, қурол-яроғ олишига кўмаклашишга даъват этилган.

Овозли хабарларда йиғилган пуллар келажакда Абу Салоҳ, Содиқ Самарқандий кабилар чиқиши учун хизмат қилиши ҳақидаги фикрлар баён этилган.

Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, ушбу аудио ва видео материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материаллар сирасига киради.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди ҳукмига кўра, 13 нафар фуқаро 4 йилу 8 ойдан 10 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Бир нафар аёл кишига 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Киритилди: 18:30 29.06.2022. Ўқилди: 3087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!