Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда 1,5 яшар қизча ва 2 яшар болакай ариққа чўкиб, ҳалок бўлди

Сурхондарёда 1,5 яшар қизча ва 2 яшар болакай ариққа чўкиб, ҳалок бўлди

Фарзанд ҳар биримиз учун ато этилган азиз неъмат. Ҳар бир неъмат каби уни ҳам асраб-авайлаш, доим кўз-қулоқ бўлиш ота-онанинг фарзи, бурчидир. Аммо айрим ота-оналарнинг бепарволиги, ҳали вояга етмаган фарзандини қаровсиз қолдириши натижасида бахтсиз ҳодисалар юз бераётгани ва бу уларнинг жондан азиз жигарбандининг умрига нуқта қўяётгани нақадар ачинарли ҳолат.

"Постда"нинг ёзишича, Жарқўрғон туманидаги Янгиариқ маҳалласида яшовчи Э.Б.нинг 1,5 яшар қизи Ф.Ю. қаровсиз қолгани туфайли уйи орқа томонидан оқиб ўтувчи кичик ариқчага тушиб кетади ва нафас йўллари сув билан беркилиши оқибатида вафот этди.

Денов туманидаги Қўзичоқли маҳалласида истиқомат қилучи Ў.Х.нинг 2 яшар ўғли Ж.А. ўйнаб юриб, уйнинг орқа томонидаги ариқ ёнига бориб қолади. Қоронғида ариқни пайқамаган болакай оёғи тойиб, сувга йиқилади. Ариқда жонҳолатда типирчилаётган болакайни ҳеч ким пайқамайди. Оқибат нафас йўллари сув билан беркилган болакай воқеа жойида жон беради.

Булар бахтсиз ҳодисалар. Бироқ улар эътиборсизлик, ғафлатда қолиш оқибатида юз берганини унутмаслик керак. Шундай экан, доим огоҳ, ҳушёр бўлиб яшайлик, жондан азиз неъматимизни асрайлик азизлар, уларни ҳеч вақт қаровсиз қолдирмайлик!

Киритилди: 11:56 07.08.2020. Ўқилди: 3926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!