Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарё вилояти ҳокими курсини бўшатиб қўйди

Сурхондарё вилояти ҳокими курсини бўшатиб қўйди

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилган. Йиғилиш 1 апрелда бўлиб ўтган, Minbar манбасининг хабарига кўра, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким вазифасини бажариб турибди.

Шу кунларда Сурҳондарёда 5-10 апрелда бўлиб ўтадиган халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда. Маълумотларга қараганда Баҳодир Пўлатов шу ташкилий ишлар ва бошқа расмий тадбирлар, йиғилишларда қатнашмаган.

Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган Баҳодир Пўлатов 2018 йилда Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинланганди. Вилоятнинг олдинги ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятига раҳбар бўлиб кетганди.

Киритилди: 17:00 02.04.2019. Ўқилди: 3398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!