Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарё ҳокимининг Тошкентдан 900 минг долларга уй харид қилгани ростми?

Сурхондарё ҳокимининг Тошкентдан 900 минг долларга уй харид қилгани ростми?

Telegram’да Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Тошкент шаҳридан 900 минг долларга уй харид қилгани айтилган видео тарқалди. «Дарё»нинг ёзишича, Тўра Боболовнинг матбуот котиби мазкур маълумотни рад этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Заҳириддин Тўраевнинг маълумот беришича, бу видео икки ой илгари вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг эътиборини тортган.

«Вилоят раҳбари Тошкентдан уй олганлигини эшитгач, бу ҳақда гап тарқатган Шоберди Суюнов билан ўзлари гаплашиб, бу гапни қаердан олгани билан қизиққанди», — дейди Заҳириддин Тўраев «Дарё» мухбири сўровига жавоб берар экан.

Заҳириддин Тўраев вилоят раҳбарига тегишли уйлар ҳақидаги маълумотга аниқлик киритар экан, «Қишлоқда оналарининг, Термизда эса ўзларининг уйи бор», — деди.

Киритилди: 09:31 15.08.2021. Ўқилди: 6900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!