Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарё аҳолиси нега норози бўлиб, кўчада баллон ёққани ойдинлашди

Сурхондарё аҳолиси нега норози бўлиб, кўчада баллон ёққани ойдинлашди

27 декабрь куни Сурхондарё вилояти Музработ тумани, «Оби ҳаёт» маҳалласида яшовчи фуқароларнинг электр энергия таъминотидаги узилишдан норози бўлиб, кўчада баллон ёққан. Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Унга кўра, 25 декабрь куни маҳалладаги қуввати 630 кВА трансформаторнинг ишдан чиқиши оқибатида 26 декабрь куни қуввати 400 кВА бошқа трансформатор ўрнатилган. Аммо электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ортиши натижасида у ҳам ишдан чиққан.

Хокимлик ахборотига кўра, «Оби ҳаёт» маҳалласида 545 та хонадон бўлиб, ушбу ҳодиса оқибатида 165 та хонадоннинг электр таъминотида узилиш юзага келган.

Муаммони бартараф этиш мақсадида 27 декабрь куни 630 кВА кучланишга эга янги трансформатор ўрнатилиб, аҳоли электр энергия билан таъминланган, дейилади хабарда.

Киритилди: 09:44 28.12.2020. Ўқилди: 5004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!