Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Суриялик исёнчилар Ҳалабда бир қанча қишлоқларни назорат остига олди

Суриялик исёнчилар Ҳалабда бир қанча қишлоқларни назорат остига олди

Суриялик исёнчилар Ҳалабда Башар Асад режими кучларига ҳужум қилиб, бир қанча қишлоқларни назорат остига олди

Бу 2020 йилдаги сулҳ битимидан кейин томонлар ўртасидаги биринчи йирик тўқнашувдир.

27 ноябрда бошланган ҳужумга “Ал-Қоида”нинг Суриядаги собиқ бўлими жангчилари томонидан бошқариладиган “Ҳайят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи бошчилик қилмоқда. Улар ўз ҳаракатларини президент Асад кучларининг яқинда уюштирган ҳужумларига жавоб сифатида баҳоладилар.

Исёнчилар 13 та аҳоли пунктини, жумладан стратегик аҳамиятга эга бўлган Урм-ас-Сугра ва Анжара шаҳарларини, 46-базани (Асад режимнинг ғарбий Ҳалабдаги энг йирик базаси) эгаллаб олгани, шунингдек, ҳукумат кучларига тегишли бўлган қуроллар ҳамда транспорт воситаларини қўлга киритганликларини маълум қилишган.

Ҳужум пайтида ҳукуматнинг 37 нафар аскари ҳалок бўлган. Бундан ташқари, Башар Асад томонида жанг қилаётган Россия махсус кучлари жангчилари ҳам йўқотишларга учраган бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 16:22. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!