Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурия ва бошқа араб давлатларида рамазоннинг бошланиш санаси эълон қилинди

Сурия ва бошқа араб давлатларида рамазоннинг бошланиш санаси эълон қилинди

Сурия Астрономия Ассоциацияси 13 апрелни муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни деб эълон қилди. Олимлар астрономик ҳисоб-китоблар асосида муборак ойнинг бошланишини аниқлаганлар. Уюшма раҳбари Муҳаммад ал-Асирийнинг айтишича, ярим ой 12 апрел, душанба куни эрта тонгда пайдо бўлиши кутилади ва шунинг учун эртаси куни Рамазоннинг биринчи куни ҳисобланади.

Фаластин, Баҳрайн, Миср ва бошқа бир қатор араб давлатлари 14 апрел, чоршанба кунини Рамазоннинг биринчи куни деб эълон қилишди. Бошқа мусулмон мамлакатларида муқаддас ойнинг биринчи куни Истиҳлол (ойни кузатиш) орқали белгиланади.

Баъзи мусулмон олимлари астрономик ҳисоб-китобларга ишонган бўлсалар-да, кўплаб мусулмон мамлакатларида, шу жумладан Эронда ҳижрий қамарий ойлари, шу жумладан,  Рамазон ойи бошланиши ва тугашини тасдиқлаш учун Истиҳлол қўмиталари тузилади.

Киритилди: 16:20 11.04.2021. Ўқилди: 4586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!