Суриялик исёнчилар Суриянинг иккинчи шаҳри Алеппога бомба ўрнатилган иккита машина билан кириб келган ва шаҳарнинг ғарбий чеккасида ҳукумат кучлари билан тўқнашган.
Бу ҳақда Ғарб ОАВлари хабар бермоқда.
Қайд этилишича, суриялик мухолифат кучлари узоқ давом этган жанглар натижасида шарқий ҳудудлардан қувиб чиқарилган 2016 йилдан бери биринчи марта шаҳарга киришган.
Маълумотларга кўра, шаҳар ғарбидаги Халаб Жедид, Ҳамдания, Ал-Фурқон, Янги Ҳалаб, Салоҳад-Дин каби бир қанча маҳаллалар аллақачон мухолифат назоратида.