Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сўнги 10 йилда республикада олти маротаба 6-8 балли зилзила содир бўлган. Иқтисодий зарар 84 млрд сўмни ташкил этган

Сўнги 10 йилда республикада олти маротаба 6-8 балли зилзила содир бўлган. Иқтисодий зарар 84 млрд сўмни ташкил этган

АОКАда Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш вазирликлари, Фанлар академияси Сейсмология институти ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда зилзила, сел, тошқинлар каби фавқулодда вазиятларни олдини олиш, сейсмик ҳолатни баҳолаш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берилди.

Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази томонидан Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда 2023 йил 1 январдан бугунги кунгача магнитудаси М= 2.8-6.8 бўлган 250 дан ортиқ зилзила қайд этилган.

Ўзбекистон геологик жойлашувига кўра, Ўртаер денгизи - Осиё сейсмик камарида жойлашган. 1900 йилдан шу кунга қадар 60 дан ортиқ кучли ва ҳалокатли (магнитудаси 5 дан юқори бўлган) зилзилалар содир бўлган.

Сўнги 10 йилда юз берган 6-8 балли олтита зилзилада жами 16 киши қурбон бўлган, 54 киши жабрланган.

Киритилди: 12:38 25.03.2023. Ўқилди: 1297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!