Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сўнгги маълумот: Ангрендаги фожиада 7 киши ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган

Сўнгги маълумот: Ангрендаги фожиада 7 киши ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 24 май куни соат 09:00 ларда фуқаро 40 ёшли М. Умиджон бошқарувида бўлган тиркамали « MAN» русумли юк машинасида Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтган А-373-М-39 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўли бўйлаб Ўш шаҳар йўналишидан Тошкент йўналиши бўйича бошқариб, ушбу йўлнинг 183-километрда руль бошқарувини йўқотиб, йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган темир йўл кесишмасига етмасдан тўхтаб турган фуқаро 43 ёшли И.Олимнинг бошқарувида бўлган «Lacetti», 30 ёшли К.Руфатилла бошқарувида бўлган “Nexia-2”, 44 ёшли Э.Маҳамадали бошқарувидаги “Cobalt” русумли, 46 ёшли И.Олмас бошқарувидаги “Lacetti” русумли, 45 ёшли М.Зухриддин бошқарувидаги “Lacetti” русумли, 39 ёшли К.Мухторжон бошқарувидаги “Nexia-3” русумли ва “Matiz” русумли автомашиналар билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада жами 7 нафар шахслар ҳодиса жойида вафот этган ва 14 нафар шахслар олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:46 24.05.2021. Ўқилди: 6757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!