Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сўм июнь ойидан бери биринчи бор мустаҳкамланди

Сўм июнь ойидан бери биринчи бор мустаҳкамланди

21 август куни валюта биржасидаги савдоларда миллий валюта 1 АҚШ доллари учун 9379 сўмгача мустаҳкамланди. Бу ҳақда биржа маълум қилди.

Охирги марта сўм июль ойида 1 АҚШ доллари учун 8659 сўмгача мустаҳкамланган эди. Шундан кейин энг юқори даражага етиб, 20 августда 1 АҚШ доллари 9384 сўмдан сотилди. Савдолар ҳажми бирданига 154 миллион долларгача ошди. Бундай ҳолат июнь ойидан бери кузатилмаган эди.

20 август куни Марказий банк бозорда мустақил шаклланиши учун валюта курсларини “қўйиб” юборди.

МБ раиси М.Нурмуротов Марказий банк томонидан валюта учун белгиланган 0.5 фоизли курс тебраниши бекор қилингани, энди курс фақат сотувчилар ва сотиб олувчилар томонидан шаклланишини маълум қилди. Буни объектив иқтисодий зарурат деб айтди.

Киритилди: 14:50 21.08.2019. Ўқилди: 1486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!