Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Суд ҳали давом этиши ва Монополия ишда ютиб чиқиши ҳам мумкин

Суд ҳали давом этиши ва Монополия ишда ютиб чиқиши ҳам мумкин

Бугун кўпчилик ОАВ ва блогерлар "Монополияга қарши курашиш қўмитаси судда UzAuto Motors компаниясига ютқазди", деб ахборотни тарқатишди. Уларда келтирилган шарҳлардан шуни англаш мумкинки, ишнинг бу тарзда тугаганидан кўпчилигининг ҳафсаласи пир бўлибди. 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири эса, судда нафақат Монополияга қарши курашиш қўмитаси, балки Қўмитага хайрихоҳ ва монополияга қарши турган
миллионлаб юртдошларимиз, Олий Мажлиснинг халқпарвар  депутатлари ҳам ютқазди, деб ёзибди.

Ҳа, биринчи инстанция судининг қарорига кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иши бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитасидан аризачи “UzAuto Motors” АЖ фойдасига шикоят келтиришда тўланган давлат божи 2 230 000 сўм ва 20 000 сўм почта харажатлари ундириш белгиланди.

Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолати юзасидан хусусий ажрим ҳам чиқарилди.

Аммо бу ҳаммаси тугади, дегани эмас. Қўмитага хайрихоҳлар бундан жуда ўксинмаса ҳам бўлади. Қўмита ҳали бутунлай ютқазгани йўқ. Биринчи инстанция судида ютқазди, холос. 

Қўмита суднинг ушбу қароридан норозилигини билдириб, юқори инстанция судига шикоят қилиш ҳуқуқи бор. Зеро, Қўмита бу ҳуқуқидан фойдаланиши ва кейинги инстанция судларида ҳатто ишни ўз фойдасига ҳал қилиши ҳам мумкин.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг матбуот хизмати «Газета.uz» га хабар беришича, қўмита суд қарори устидан шикоят қилади.

Олимжон Ўсаров, 
журналист, ҳуқуқшунос

Киритилди: 13:48 31.10.2020. Ўқилди: 2616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!