Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Суарес «Атлетико»да. Унинг йиллик маоши қанча?

Суарес «Атлетико»да.  Унинг йиллик маоши қанча?

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес «Атлетико» клубига ўтишга яқин.

Marca’нинг ёзишича, уругвайлик форвард Мадрид клуби билан йиллик 9 миллион евро миқдоридаги 2 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Келишувнинг сўнгги шартлари тез орада маълум бўлади.

Манбанинг таъкидлашича, Суарес аллақачон «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне билан гаплашиб олишга эришган.

Аввалроқ, Каталония клуби ва 33 ёшли футболчи шартномани бекор қилиш бўйича тўлиқ келишувга эришгани, Луис «кўк-анорранглилар» томонидан тўланадиган товон пулининг бир қисмини олмасликка рози бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Суарес 2019/20 йилги мавсумда Ла Лигада 36та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди.

Киритилди: 21:57 21.09.2020. Ўқилди: 3023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!