Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

​Сохта 50 000 талик пулларни муомалага киритмоқчи бўлганлар қўлга олинди

​Сохта 50 000 талик пулларни муомалага киритмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Бўка туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.С. қалбаки 1 млн 550 минг сўмни фуқаро С.Х.га ўтказган вақтида жиноят устида ушланган.

Ушбу қалбаки купюраларни фуқаро Э.С. таниши О.О. билан олдиндан тил бириктириб, компьютер ва рангли принтердан фойдаланган ҳолда тайёрлаб келаётганлиги аниқланиб, жами 5 млн сўм бўлган 50 000 сўмлик қалбаки купюралар ва бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.С. ва О.О.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 09:36 25.02.2020. Ўқилди: 1978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!