Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Совуқ ҳавода иммунитетни кўтаришга ёрдам берувчи ичимликлар

Совуқ ҳавода иммунитетни кўтаришга ёрдам берувчи ичимликлар

Кўпчилигимиз куз ва қиш мавсумида шамоллаб қолсак, иситмани тушириш, иммунитетни кўтариш мақсадида дарров дори ичишга ҳаракат қиламиз. Бироқ бундай пайтда табиий ичимликлар доридан кўра самаралироқ таъсир қилади. Хўш қандай ичимлкларни ичиш совуқ об-ҳавода саломатликни асрашга ёрдам беради?

Кўк чой

Кўк чой таркибидаги айрим моддалар организмда вируслар ривожланишининг олдини олишини, лютеин, зеаксантин ҳамда C, Е дарморндорилари кўз касалликларини самарали даволаши, кофеин эса терини қаришдан асрашини кўрсатди. Қадимги Шарқ ҳакимлари ҳам буни бир неча юз йиллар аввал қўлёзмаларида қайд этишган.

Лимон шарбати

Лимон шарбатининг ўзини ича олмайдиганлар унга озгина шакар, сув аралаштиришлари мумкин. Унинг таркибида терини замбуруғ ва экземалардан сақловчи, организмда иммунитетни кўтаришга хизмат қилувчи ишқор ва кислоталар даражасини меъёрлаштирувчи моддалар мавжуд.

Лавлаги шарбати

Лавлаги шарбати қон босимини туширишга, жисмоний фаолликни оширишга ёрдам беради. Aгар у олма ёки сабзи шарбати билан аралаштирилса, фойдалилиги янада ошади.

Киви шарбати

Кивидаги A, C, Е дармондорилари иммунитетни ошириш билан биргаликда организмни клетчатка ва калий билан таъминлайди.

Брокколи шарбати

Брокколи карами бета-каротин, калсий, калий ҳамда Б1 ва C дармондориларига бойлигидан ташқари оқсилнинг ҳам макони. У танада остеоартрит пайдо бўлишининг олдини олади. Брокколи суви помидор шарбати билан аралаштириб ичилса, простата саратонининг олдини ҳам олар экан.

Сабзи шарбати

Олимлар сабзининг кўз учун жуда ҳам фойдали маҳсулот эканлигини бир овоздан маъқуллашади. Ундаги оқсил, углевод, ёғ, бета-каротин, C, Б1 ва Б2 дармондорилари, темир, натрий ва фосфор иммунитетни кучайтириш билан биргаликда жигар ва ичакни ҳам турли касалликлардан ҳимоя қилади.

Киритилди: 16:56 20.09.2020. Ўқилди: 4601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!