Барча солиқ тўловчилардан нотўғри ечиб олинган маблағлар автоматик тарзда қайтарилди. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида пасайган баллари аввалги ҳолатига тикланди.
Қўшимча саволлар учун “Қайта алоқа” тизимидан фойдаланишингиз мумкин.
Биз тушунамиз, ушбу ҳолат кўплаб саволлар ва хавотир уйғотди. Шу сабабли зудлик билан солиқ тўловчиларда юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни минималлаштириш бўйича чоралар кўрилди. Келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз. Сизнинг солиқ хизматига бўлган ишончингиз ва қатъиятингиз биз учун муҳим, – Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев.