Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сочида ўзбекистонлик қаҳрамон она ва болани қутқарди

Сочида ўзбекистонлик қаҳрамон она ва болани қутқарди

Россиянинг Сочи шаҳрида кўп қаватли уйда ёнғин чиққанида Сурхондарёлик Шерзод Намозов она ва боласини қутқариб қолди.

Ёнғин пайтида аёл боласи билан деразадан ёрдам сўраган. Такси ҳайдовчиси бўлган Шерзод пастки қаватдан чиқиб, аввал болани, сўнг онасини олов домидан қутқарган.

“Мен фақат инсоний бурчимни бажардим”, — деди у Kun.uz’га.

Ёнғин 600 м² майдонни қамраган, бир нечта киши жароҳатланган. Шерзоднинг жасорати ижтимоий тармоқларда кенг олқишланди.

Киритилди: 19:40 01.11.2025. Ўқилди: 1568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!