Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Собиқ сенатор Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси бўлди

Собиқ сенатор Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон пойтахтига етиб борди.

58 ёшли дипломат Н.Бауман номидаги Москва давлат техника университетини, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, Жоржтаун университетини (АҚШ) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда вилоят даражасида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида (ҳозирги Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаган. Кейин Президент девони, Бош вазир котибиятида, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2002–2008 йилларда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси ва ўриндошлик асосида Молдовада элчи, шунингдек, Франциядаги ва ўриндошлик асосида Португалияда элчи бўлиб ишлаган.

Равшанбек Алимов 2008 йилдан кейин Москвадаги элчихонада маслаҳатчи, ТИВда фаолият кўрсатган.

У 2020-2024 йилларда Олий Мажлис Сенатда қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!