Бугун 20 февраль, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Собиқ прокурор ўзига очилган иш материаллари билан танишаётиб тўсатдан вафот этди

Собиқ прокурор ўзига очилган иш материаллари билан танишаётиб тўсатдан вафот этди

Киевдаги Украина Бош прокуратураси биносида собиқ прокурор Андрей Сайчук вафот этди. Бу ҳақда Укринформ хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Сайчукнинг судгача бўлган текшириш ишлари якунига етган ва у жиноят иши бўйича ҳужжатларни ўрганишга киришган. Бугун ҳам у тўпланган материаллар билан танишиш учун келган, ҳужжатларни ўрганган, хайрлашган ва кетган. У лифтдан тушаётиб ўзини ёмон ҳис қила бошлаган, ерга йиқилиб, дунёдан кўз юмган , - дейди Бош прокуратура вакили Донской.

Унинг маълум қилишича, Сайчук шифокорлар етиб келгунига қадар вафот этган. Ўлим сабаблари маълум қилинмади.

Собиқ прокурор Евромайдон норозилик акцияси иштирокчиси Николай Пасечник иши билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатда айбланаётгна эди. Намойишчининг ўғли Денис Посечник маълум қилишича, отаси қўлга олинганидан сўнг мия шикастланиши сабаб касалхонага ётқизилган.

lenta.ru

Киритилди: 13:58 12.02.2019. Ўқилди: 1085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!