Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Собиқ депутат: “Мамлакатимизни пандемия фонида “итальянча даҳшат” кутмоқда”

Собиқ депутат: “Мамлакатимизни пандемия фонида “итальянча даҳшат” кутмоқда”

Украина расмийларининг ҳозирги хатти-ҳаракатлари Италиядаги коронавирус пандемияси туфайли юзага келган вазиятнинг мамлакатимизда ҳам такрорланишига сабаб бўлиши мумкин, дея гапирди Украина Олий Рада собиқ депутати Игорь Мосийчук.

"Бизнинг (Украина - таҳр.) ҳуқуқ-тартибот идораларининг етарлича кучга эга эмаслигини ҳисобга олсак, мамлакатда “итальянча сценарий” содир бўлиши эҳтимолдан холи эмас", деб таъкидлади собиқ парламент вакили.

Мосийчукнинг сўзларига кўра, воқеаларнинг бундай ривожланишига йўл қўймаслик учун "ҳукумат кучларини украиналиклар учун юқумли касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида максимал даражада ташкил этишга қаратиши керак". "Аммо биз бунинг устида ишлашимиз, шунчаки томоша қилишимиз керак эмас", деди у.

Аввалроқ, Президент Владимир Зеленский коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Украина оғир иқтисодий аҳволдалиги боис халқаро шериклар ёрдамисиз мамлакат дефолтга дуч келишини айтганди.

Украинада коронавирус билан касалланганлар сони 794 кишига етган, инфекциядан жами 20 киши вафот этган, 13 киши тузалган.

 

 

 

 

Киритилди: 12:49 02.04.2020. Ўқилди: 7664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!