Словакия ғарбида WT9 Dynamic ўта енгил спорт самолёти ҳалокатга учради.
Бу ҳақда Словакия радиоси хабар берди.
Маълумотларга кўра, самолёт Приевидза шаҳри яқинидаги ўрмонга номаълум сабабларга кўра қулаган. Ҳодиса оқибатида учувчи ҳалок бўлган.
Полиция ҳалокат сабабларини ўрганмоқда.
WT9 Dynamic спорт самолётлари Приевидза шаҳрида жойлашган Словакиянинг Aerospool компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.