Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сиёсатчилар "булғанган ҳақиқат" учун журналистлардан қандай ўч олади?

Сиёсатчилар "булғанган ҳақиқат" учун журналистлардан қандай ўч олади?

Европарламент фракцияси Жулиан Ассанжни ахборот ҳуқуқи учун мукофоти билан тақдирлади, Human Rights Watch ташкилоти эса австралияликнинг ҳибсга олиниши ҳукуматлар ўзларига ноўнғай кишиларни қандай йўқ қилишлари ни далилловчи яна бир мисолдир, дея бонг урмоқда. Ҳақиқатгача етиб борган журналистларни сири ошкор бўлиб қолганлар қай кўйга солгани ҳақида РИА Новости мухбири Софья Мельничук мақоласида ўқинг.

Иложсиз журналист

Ассанжни айби нима эди дунё устунлари ни шармисор қилганидами? , Ассанж ҳибсга олинди. Журналистлар унинг ҳимоясига чиқишлари керак бугунги кунда нашрларнинг олд саҳифаларини худди шундай сарлавҳалар эгаллаб олган. Кўплаб таҳририятлар дунё етакчилари сирларини оммага эълон қилган хакерни журналист деб аташ мумкинми, деган савол устида бош қотираётган паллада, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари Ассанж ҳибсга олинган сана журналистика учун қора кун га айланганини эълон қилишга улгурди.

АҚШда WikiLeaks асосчисига қўйилаётган айбловлар интернет даврида журналист ишининг ажралмас қисмидир, деб таъкидлайди Human Rights Watch. Бугунги кунда юзлаб мухбирлар сенсация ва эксклюзив илинжида мессенжерлардаги шифрланган чатлар, исмини ошкор қилмаган манбалар, ҳимояланган дропбокслардан фойдаланадилар. Лекин шу билан бирга америка ОАВларининг кўплаб вакиллари Ассанжни ҳамкасб сифатида тан олишдан бош тортмоқда. Бир нарсада баҳс бойлаш қийин: бугунги кунда дунёнинг йирик нашрлари Ассанж Интернет тармоғига бепул жойлаштирган материаллар учун катта миқдорда тўловни албатта тўлаган бўларди.

Бу нафақат Европа, балки бутун дунёдаги барча ОАВ вакиллари учун хавфли ҳодиса. Маълум бўлдики, демак ҳар қандай журналист АҚШга экстрадация қилиниши ва у ерда рост маълумотни чоп этгани учун суд қилиниши мумкин , - дейди Ассанжнинг адвокати Женнифер Робинсон полиция участкасида ўз мижози билан бўлган учрашувдан сўнг.

Қийнашди ва бўлаклашди

АҚШда Ассанжни нима кутаётгани номаълум. Лекин шубҳасиз-ки, уни камида суд кутади. Дарвоқе, дунё устунлари олдида айбдор бўлиб қолганларнинг ҳаммаси ҳам судгача етиб бормаган.

Хусусан, ўтган йил октябр ойида сўнгги йилларда АҚШда яшаган ва The Washington Post учун мақолалар ёзган саудиялик журналист Жамол Хашогги изсиз ғойиб бўлди. У рафиқаси билан ажрашув ҳужжатини расмийлаштириш мақсадида Туркиядаги Саудия элчихонасига йўл олган эди. Хашшоги яна уйланишни ният қилганди, миссия дарвозаси олдида уни қаллиғи кутиб турарди. Аммо журналист бино ичидан чиқмади.

Дипломатик бино ичкарисида нималар рўй бергани ҳамон очиқлангани йўқ. Кенг тарқалган версиялардан бирига кўра, журналистни қийноққа солишган, у ўлгач эса танасини бўлаклаб, кислотада эритишга ҳаракат қилишган. Интернет тармоқларида миссия ҳудудидан, тахминларга кўра, Хашогги жасади қолдиқлари солинган қоплар олиб чиқилаётгани акс этган видеоролик бор.

Хашогги Саудия сиёсати ҳақида танқидий мақолалар ёзгани учун ўлдирилган, деб ҳисобланади. Бу ишда бош гумонланувчи сифатида эса Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон номи тилга олинган. Шундай бўлса-да, дунё етакчилари меросхўр шаҳзодани жавобга тутишга шошилмадилар. Ўтган йил декабр ойида Аргентинада бўлиб ўтган Катта йигирматалик саммитида ҳеч ким ўзини шаҳзодадан олиб қочмади, аксинча, у билан мулоқотда бўлинди. АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу ҳодиса туфайли қимматли шериги билан муносабатларни бузишни истамаслигига ишора қилди.

Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоячилари Саудия Арабистонининг бошқа журналистларга нисбатан таъқиби ва диссидент(бошқача фикрлайдиган)ларга нисбатан муомаласидан қаттиқ ташвиш чекаётганини билдириб ўтган.

Ташкилот 2018 йилнинг май ойида, аёлларга расман машина бошқариш ҳуқуқи берилишидан саноқли кунлар олдин, полиция бир нечта таниқли фаолларни қўлга олиб, уларни давлатга хиёнат ва бошқа жиноятларда айблаб, қийноққа солганини эслаб ўтди.

Этник озчилик учун жабр чекдилар

Ўтган йил ОАВ вакиллари билан боғлиқ яна бир шов-шувли ҳодиса юз берди. Сентябрь ойида британиянинг Reuters ахборот агентлигини икки нафар журналисти Мьянмада етти йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ва Лона ва Сое Оо ўн нафар рохинья халқлари вакиллари ҳарбийлар томонидан қатл этилгани ҳақидаги маълумотларни чоп этган эди. Саккиз нафар эркак ва икки нафар қизалоқ-ўқувчиларнинг қатли амалга оширилган жойдан олинган суратлар - 2011 йилда ҳарбий хунтанинг ўн икки йиллик бошқаруви якун топиб, Мьянмадаги демократлаштириш жараёнини катта қизиқиш билан кузатиб бораётган дунё жамоатчилигини қалқитиб юборди.

Ҳукуматнинг изоҳида Ва Лона ва Сое Оо журналистик фаолияти учунмас, балки давлат сирини ошкор этишгани туфайли судга тортилгани айтилди. Уларга бу суратларни полиция офицерлари тақдим этганлиги ҳеч қандай роль ўйнамади. Қораловчи журналистлар учун 14 йил қамоқ жазосини сўраган.

Суднинг ушбу қарори чиқарилишидан сал олдин БМТ Мьянма ҳукумати томонидан рохиньялар геноциди амалга оширилганини тан олган эди. Ҳарбийлар ушбу халқ вакилларини ўлдирар, зўрлар, ҳукумат эса бу этник озчиликка қарши нафрат уйғотишга қаратилган амалларни содир этиб келарди. БМТ бунинг учун беш генерал ва бир нафар бош қўмондон қонун олдида жавоб бериши керак, дея баёнот қилган.

Вышинскийни озод қилинг

РИА Новости Украина портали раҳбари Кирилл Вышинский мана бир йилдирки СИЗОда сақланиб келинади. Журналист ўз-ўзини мустақил деб эълон қилган Донбасс ресбуликаларини қўллаб-қувватлаганликда ва давлатга хиёнатда гумонланмоқда. Унга 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Вышинский қўлга олинишидан кўп ўтмай, Чегара билмас репортёрлар ташкилоти ушбу воқеадан қаттиқ ташвиш билдираётгани эълон қилди ва украина ҳукуматини журналистга қўйилаётган айбловларга ё изоҳ беришга, ёки Вышинскийни қўйиб юборишга чақирди.

Россия Вышинский бевосита касбий фаолияти учун ҳибсга олинган, деган позицияда. Москва Киевдан журналистни озод қилишни расман талаб қилган. Вышинскийнинг судгача узоқ муддат ҳибсда қолаётгани Европада ҳам кескин эътирозларни келтириб чиқарди. Журналистлар ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ва зиддиятли воқеликлар ҳақида хабар бериш ҳуқуқига эга. Ҳар қандай ҳолатда уларни профессионал фаолияти учун таъқиб остига олиш керак эмас , - деб айтган ОБСЕ ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир.

Вышинскийнинг ҳибсга олиниши - халқаро ҳуқуқ ташкилотлари томонидан Украинага нисбатан билдириладиган ягона даъво эмас. ОБСЕ баёнотларида коррупцияга оид схемалар суриштируви билан шуғулланадиган журналистлар ҳам аксарият ҳолларда репрессияларга дучор этилиши таъкидлаб ўтилган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси нодавлат ташкилоти ҳисобига кўра, 2018 йилда жаҳонда 251 нафар ОАВ вакиллари судга тортилган. Ҳибсга олинганларнинг 70 фоизи бешта мамлакатга тўғри келади. Биринчи ўринда - Хашогги қотиллиги бўйича қатъий эътирозини билдирган Туркия (68 киши), иккинчи ўринда Хитой (47 киши), сўнгра Миср (25 киши), Эритрея ва Саудия Арабистони (16 кишидан) туради.

Журналистларни кўпинча давлат сирини ошкор қилганлик ёки давлатга хиёнат учун судга тортишади. Репортёрлар учун Яқин Шарқ ва Африка давлатлари энг хавфли ҳисобланса-да, ғарб демократияларида ҳам матбуот эркинлиги ҳақидаги мунозаралар тобора авжига чиқмоқда.

Human Rights Watch таъкидига кўра, журналистларни улар сиёсатчиларни ноқулай аҳволга солишлари, баъзан амалдорлар карьерасига нуқта қўйишга муваффақ бўлганликлари учун ҳам ёмон кўришади. Бир нарсани билиш лозим - журналистларни ёмон бажарилган иш учун жазолаш мумкин, зинҳор ҳақиқатни билишга ва уни жаҳонга кўрсатишга қилган ҳаракатлари учун эмас.

Киритилди: 14:24 20.04.2019. Ўқилди: 1493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!