Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сирдарёлик аёлга зўравонлик қилган босқинчилар қўлга тушди

Сирдарёлик аёлга зўравонлик қилган босқинчилар қўлга тушди

2019 йил 8 январь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида номаълум шахслар Бўстон маҳалласида яшовчи С.М. исмли аёлнинг уйига очиқ қолган эшиги орқали кириб, уни ва бирга яшовчи икки нафар вояга етмаган фарзандларини қўрқитиш орқали уйидан заргарлик буюмлари, пуллари ва Iphone русумли мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Гулистон шаҳрида яшовчи С.Ж., Ж.М. ва муқаддам судланган У.Б.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 15:41 21.03.2019. Ўқилди: 1734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!