Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

Сирдарёда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов, партиянинг Сирдарё вилоят Кенгаши раиси У.Сотиболдиев, Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар К.Эрназаров ҳамда П.Аҳмеджоновалар иштирок этди.

“Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак”. Партиямиз айни кунларда ана шу ғоя билан ўртага чиқмоқда. Партия юртимиздаги тинч-осойишта ҳаёт, барча соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқ ва натижалар Президентимиз ташабуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган амалий ишлар натижаси эканини эътироф этади. Дастур ижросини оғишмай ҳаётга татбиқ этишда партия ўзини амалий ишлар партияси эканлигини намойиш қилишга бор куч ва салоҳиятидан оқилона фойдаланади”, – дейди O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов.

“Сайловга саноқли кунлар қолди, – дейди партия Сирдарё вилоят Кенгаши раиси УСотиболдиев. –Муҳим сиёсий жараёнларда ғолиб бўлиш учун O‘zLiDePнинг барча аъзоларида етарли имконият, куч ва салоҳият бор. Нега десангиз, шу кунларда ҳар бир юртдошимиз, айниқса, бўлажак сайловда биринчи маротаба қатнашиши кутилаётган 2,5 миллионга яқин йигит-қиз партиямизга катта ишонч билан қараб турганини юракдан ҳис қилиб турибмиз”.

Сирдарё туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида бошланган тарғибот тадбири туманнинг “Дониёр шифо” масканида давом этди.

Меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари мазкур шифо масканида беморлар учун яратилган шарт-шарогитлар ва клиниканинг тўла қувват билан ишлашига бугунги кунда тўсиқ бўлаётган айрим муаммоларни ўрганишди ва уни тез кунларда бартараф этиш чоралари кўрилишини билдирди.

“Ёшим 85 да. Ҳар куни телевидение орқали партиялар ўртасида ўтказилаётган дебатларни кузатиб бораман. Бугун партиянинг сайловолди тадбирида иштирок этиб, O‘zLiDePга ихлосим ортди. Ёшим улуғ бўлишига қарамай мана шу партияга аъзо бўламан. Бўлажак  сайловларда ҳам албатта партия номзодларига овоз бераман”, – дейди “Зиёкор” МФЙда яшовчи Тиркаш ота Ражабов.

“Дониёр-шифо” клиникасида ўтган тадбир ҳам мазмунли ва мароқли, савол-жавобларга бой тарзда  ўтди.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

Киритилди: 15:33 25.11.2019. Ўқилди: 1705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!