Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сирдарёда турмуш ўртоғининг баданига пичоқ билан саккиз маротаба уриб, қасддан ўлдирган қотил эрга суд ҳукми ўқилди

Сирдарёда турмуш ўртоғининг баданига пичоқ билан саккиз маротаба уриб, қасддан ўлдирган қотил эрга суд ҳукми ўқилди

Бу ҳаётда ҳар бир одамнинг қадр-қимматини белгилайдиган, оиланинг мустаҳкам, тинч-тотув, ҳамжиҳат ва барқарорлигини таъминлайдиган қадриятлар кўп. Оилага садоқат, ўзаро ҳурмат, ибо, ҳаё сингари қадриятлар шулар сирасига киради.

Буларни таъкидлашдан мақсад шуки, бу қадриятлар топталган, ўз қадр-қимматини йўқотган жойда ҳеч шубҳасиз, бошбошдоқлик, парокандалик юзага келади.

Боёвут туманида яшовчи П.Н. ҳам яхши ният билан Х.Н. билан турмуш қурди, лекин рўзғордаги кам-кўстларни тўлдириш ўрнига П.Н. ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, турмуш ўртоғи Х.Н. билан ўзаро оилавий келишмовчилик оқибатида илгари суднинг қарори билан жарима жазосига тортилган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, тузалиш йўлига ўтмасдан 2020 йил 31 июль куни ўзининг яшаш хонадонида бўлган вояга етмаган икки нафар фарзандини чўмилишга юбориб, турмуш ўртоғи Х.Н. билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларини ҳар-хил куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, яшаш уйи хонасига киришини айтиб, хона эшигини ёпиб, хона ичида бўлган пичоқ билан Х.Н.нинг ҳаёти учун хавфли бўлган кўкрак қафаси қисмига ва баданининг турли жойларига қўлидаги ошхона пичоғи билан саккиз маротаба уриб тан-жароҳати етказиб қасддан ўлдирган.

Суд, мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, П.Н.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Албатта, бу мудҳиш қотиллик ҳақида фикр юритганда, қўнгилда турли хил фикр-мулоҳазалар пайдо бўлади. Бу ўта оғир жиноят нега содир бўлди? Бунинг сабаблари нима билан изоҳланади?

Бу саволларга дафъатан аниқ жавоб топиш мушкул. Аммо шуниси аниқки, оилада эр-хотин ўртасида ўзаро ҳурмат-иззат, меҳр-оқибат ва аҳилликнинг йўқолгани, аёлнинг оилада ўз ўрнини билмаслиги, эрнинг рўзғорга бефарқлиги бу мудҳиш воқеанинг келиб чиқишига сабаб бўлмаганми?

А.Кураматов,
Б.Мамадаминов,
Сирдарё
 вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари

Киритилди: 21:09 27.02.2021. Ўқилди: 2449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!