Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда касалхонада вафот этган 4 яшар боланинг отаси икки шифокорни пичоқ билан жароҳатлади

Сирдарёда касалхонада вафот этган 4 яшар боланинг отаси икки шифокорни пичоқ билан жароҳатлади

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиалида шифокорларга тан жароҳати етказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан  «Дарё»га қуйидагиларни маълум қилди.

Филиалнинг шошилинч болалар бўлимига 8 июль куни 2015 йилда туғилган бемор М.С. «Ўткир респиратор касаллик. Гипертермик синдром» ташхиси билан оғир аҳволда ётқизилган. 10 июль куни беморда безовталик, кўнгил айниб, қайт қилиш кузатилган. Врач-педиатр Н.Эсанова томонидан бемор зудлик билан болалар реанимацияси бўлимига олиб чиқилиб, реанимация муолажалари кўрсатилган. Шунга қарамасдан соат 12:10 да беморда биологик ўлим кузатилган.

Бу ҳақда ота-онасига хабар берилгач, соат 14:30 атрофида боланинг отаси пичоқ билан филиалнинг болалар реанимацияси шифокори А.Р. ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг болалар реанимацияси шифокори А.Б.га қасддан жароҳат етказган. Врач А.Р.га тиббий ёрдам кўрсатилиб, жароҳатига чоклар қўйилган. Врач А.Б.нинг бош қисми санчилиб кесилган жароҳатига чоклар қўйилиб, госпитализация қилинган.

Воқеа тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган бўлиб, бугунги кунда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:32 11.07.2019. Ўқилди: 2600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!