Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сирдарёда итни қутқармоқчи бўлган 2-синф ўқувчисини ток урди

Сирдарёда итни қутқармоқчи бўлган 2-синф ўқувчисини ток урди

Сирдарё вилояти Гулистон тумани халқ таълими бошқармаси 14-мактабнинг 2-синф ўқувчисини мактаб атрофидаги хавфсизлиги тўлиқ бўлмаган трансформатор токи уриши оқибатида шифохонага тушгани айтилган хабарга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 23 ноябрь куни мактабнинг 2-«Б» синф ўқувчиларига режа бўйича 5 соат дарс ўтилиши керак бўлган. Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун бўлиб ўтаётган малака (амалий) синовларда иштирок этаётгани сабабли ушбу кунги дарслар ихчамлаштирилиб, синф раҳбар Соҳиба Имомова томонидан дарслар ўтиб бўлингач, ўқувчиларга уйларига кетишлари учун жавоб берган.

«Дарси тугагандан сўнг 2-„Б“ синфнинг барча ўқувчилари каби Хасан ва Хусан Абдураҳмановлар уйга йўл олишган. Йўлда улар мактаб ҳудудининг ташқарисида жойлашган электр трансформатор остига кириб қолган кучукни кўриб қолган. Трансформатор пойдевор қисмининг очиқ жойидан Хусан Абдураҳманов қўлини киргазиб кучукни олмоқчи бўлган вақтда электр токи уриши оқибатида бош, қорин, қўл ва оёқ қисмидан тан жароҳати олган», — дейилади хабарда.

Киритилди: 16:30 25.11.2022. Ўқилди: 2217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!