Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда ҳоким ўринбосари ва бошқа мутасаддилар ярим-яланғоч раққосалар билан бир хонада ўтирганига изоҳ берилди

Сирдарёда ҳоким ўринбосари ва бошқа мутасаддилар ярим-яланғоч раққосалар билан бир хонада ўтирганига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари акс этган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат берилди.

Видеолавҳада акс этган жараён 2020 йил октябрь ойининг ўрталарида тахминан кеч соат 21:00 да (ишдан ташқари вақтда) Сирдарё туманидаги “Евро Азия” ресторанида юзага келган.

Ишдан ташқари вақтда бошқа фуқаролар сингари ресторанга овқатланиш учун борган масъуллар - туман ҳокими ўринбосари (ўша вақтда туман ҳокими ёрдамчиси) туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Сирдарё тумани инспекцияси бош мутахассис-давлат инспектори, “Сувоқова” давлат унитар корхонаси раҳбари ҳамда Сирдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари бўлган.

Мазкур шахслар ўтирган хонага ресторанда хизмат кўрсатаётган “Шов баллет” раққоса қизлари кириб келган. Раққосаларнинг кутилмаганда кириб келиши уларга маъқул келмаган. Шу сабабли раққосаларга пул берилган ва хонани тарк этиши сўралган. Натижада видеодаги ҳолат юзага келган.

Ҳолат юзасидан ресторан маъмурияти билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Масъул ходимларга жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган ҳолда давлат хизматчиси сифатида намуна кўрсатишлари лозимлиги эслатиб ўтилди. Шунингдек, лавозимдан озод этиш каби қатъий чора қўлланилиши белгиланди.

Киритилди: 21:27 13.06.2021. Ўқилди: 16810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!