Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сирдарёда героин сотаётган шахслар қўлга олинди

Сирдарёда героин сотаётган шахслар қўлга олинди

Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ва Янгиер шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Янгиер шаҳар ҳудудида Янгиер шахар А.Жомий маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Р Янгиер шаҳар Т.Малик маҳалласи ҳудудида героин гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Тезкор ходимлар томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, ушбу холатга алоқадор бўлган Ж.Д ва Л.К лар қўлга олинган. Улардан 12 дона рангсиз целлофан бўлакчаларга жойлаштирилган тахминан оғирлиги 10 грамм ва 1 дона целлофан пакетга жойлаштирилган, тахминан оғирлиги 300 грамм бўлган героин гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Суд кимёвий экспертизасининг хулосаларига кўра, олинган воситалари героин гиёҳвандлик воситалари эканлиги ҳамда жами оғирлиги 317,7 граммга тенглиги аниқланган.

Мазкур холат юзасидан Ж.Р, Ж.Д ва Л.К ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекисининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, “Қамоқ ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Киритилди: 22:52 04.12.2021. Ўқилди: 2862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!