Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда эркак ва аёлнинг хуфиёна учрашуви ўлим билан якунланди

Сирдарёда эркак ва аёлнинг хуфиёна учрашуви ўлим билан якунланди

Зино деб аталмиш гуноҳ ҳар доим ва ҳар бир соғлом жамият орасида уят ва шармандалик ҳисобланган.

Аллоҳ Таоло буюради: “Зинога яқинлашманглар! Чунки у бузуқлик ва ёмон йўлдир”. (Ал Исро, 32 оят).

Зино қилаётган киши жамиятга хиёнат қилаётган бўлади. Муҳаммад Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қайси бир қавмда зино авж олса, Аллоҳ ўша қавмга бир балони юборади, бу балони уларнинг ота-боболари ҳам кўрган эмас”.

Ҳар бир аёл турмуш ўртоғи (суюкли ёри) хиёнат қилишини истамайди. Эркак хиёнат қилишига нима сабаб бўларкан? Қандай қилиб бунинг олдини олиш мумкин? Албатта ҳамма эркак хиёнат қилмайди. Хиёнат қилганлар эса хотинини севмайди деган гап ҳам эмас. Кўпчилик олимларнинг таъкидлашича, эркакнинг хиёнат қилишига қуйидагилар сабаб бўлади: 1) жисмоний ҳолати; 2) ўзидан ранжиш; 3) сифатли жинсий алоқа; 4) хотиннинг ўзига қарамай қолгани; 5) эрига нисбатан ишончсизлик; 6) аёлнинг совуққонлиги; 7) бўш “эркак”; 8) қасос; 9) эркак кризис даври; 10) қаттиқ руҳий сиқилиш.

Бироқ, жамиятимизда айрим эркак ва аёллар ўз турмушига хиёнат қилганлиги ҳолати кўча-куйда, киноларда, ОАВда учратиб турамиз.

Бунга яна бир мисол:

- Ховос туманида яшовчи Барно Алиева (исм-шарифи ўзгартирилган) ўзининг хуштори Алишер Зарипов (исм-шарифи ўзгартирилган, иккаласининг ҳам турмуши ва фарзандлари бор) билан соат 19:00 ларда ўзининг ётоқхонасида ишқий муносабатда бўлаётган вақтида А.Зарипов юрак хуружи туфайли ҳушидан кетган, сўнг Б.Алиева А.Зарипов билан ишқий муносабатини яшириш мақсадида ва шарманда бўлишдан қўрқиб, А.Зариповни ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолганлигини англаган ҳолда, унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши учун тез ёрдам бўлимига хабар бериш имкониятига эга бўлса-да, А.Зариповни ҳушидан кетганлиги ҳақида тез тиббий ёрдам бўлимига хабар бермасдан, А.Зариповни шу куни соат 24:00 га қадар ётоқхонада сақлаб, унинг биологик ўлимини билиб, ҳовлисида бўлган эшак аравага А.Зариповнинг мурдасини ортиб, кўчада ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, даладаги йўлнинг четига олиб бориб, ташлаб келган.

Суд, мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, Б.Алиевани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 117-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, унга қонунда белгиланган чорани қўллади.

Табиийки савол туғилади, шу ҳолат бўлмаганида, балким ўз турмуш ўртоғига хиёнат қилган А.Зарипов шу ишга қўл урмаганида, айни дамда ҳаёт бўлармиди?

Б.Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг судьяси

Киритилди: 11:16 05.10.2020. Ўқилди: 17767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!