Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Сирдарёда беморнинг отаси тез тиббий ёрдам ходимига жароҳат етказди

Сирдарёда беморнинг отаси тез тиббий ёрдам ходимига жароҳат етказди

Гулистон шаҳрининг 1-мавзеси, С.Алимов кўчасида жойлашган хонадон соҳиби (исми шарифини шартли равишда кўрсатмаяпмиз) фарзандининг тоби йўқлиги боис 23 декабрь куни соат 15 дан 40 дақиқа ўтганда Шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб ёрдам сўраб мурожаат қилади. 

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматининг ёзишича, ўша куни 15 дан 45 дақиқа ўтгач мазкур хизмат ходимлари белгиланган манзилга бориб, белгиланган тартибда бемор болани кўздан кечиради. Ширакайф бўлган бемор бола отаси хизмат вазифасини бажараётган шифокор Б.К.ни ҳақоратлаб, унга тан жароҳати етказади. Натижада шифокорнинг ўзи ёрдамга муҳтожлик сезиб, тиббий экспертиза муассасига мурожаат қилади. Натижа эса яна ўша-ўша... Шошилинч ва тез тиббий хизмат ходими ёрдам қўлини чўзиб турган бир вақтда мижозлари томонидан қилинган бундай хурматсизлик қайси мантиқ, қайси қонунларимизга тўғри келади?

Юқоридаги каби ноқонуний хатти-харакатлар учун жавобгарликни кучайтириш, шифокорни асосиз ҳақотатлардан ҳимоя қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатси кўмагида "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасига киритилиб биринчи ўқишда қабул қилинганди. Бундан эса соҳа ходимлари хурсанд бўлишганди. Лекин улар хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Лойиҳа иккинчи ўқишда депутатларимиз томонидан қайта ишлаш учун қайтарилди. 

Бир сўз билан айтганда шошилинч ва тез тиббий хизмат ходимлари, шифокорлар ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида бирон бир ҳуқуқий асос яратилмас экан, бемор ва унинг яқинлари томонидан шифокорларга нисбатан ғайри қонуний хатти ҳаракатлар давом этаверади. Бундай ҳаракат ва ҳолатларга чек қўйиш учун бирон бир ҳуқуқий асос бугунги кунда керак бўлаяпти.

 

Киритилди: 10:32 25.12.2019. Ўқилди: 1889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!