Бугун 12 ноябрь, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Синглиси учун ўч олмоқчи бўлган қашқадарёлик эркак қудаси ва унинг қизини ўлдирди

Синглиси учун ўч олмоқчи бўлган қашқадарёлик эркак қудаси ва унинг қизини ўлдирди

1990 йилда туғилган фуқаро Ф.С. жорий йилнинг 28 июнь куни соат 0800 лар атрофида Кармана тумани, “Шибзон” МФЙда истиқомат қилувчи қудаcининг ҳовлисига келиб, тўрт кун муқаддам, яъни 24 июнь куни ўз жонига қасд қилган синглисининг ўлимига улар сабабчи бўлганлигини иддао қилади. Тортишувлардан сўнг фуқаро Ф.С. хонадон эгаси ҳамда унинг икки нафар қизига ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан уларнинг танасининг турли жойларига тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинади.

Олинган оғир тан жароҳатлари натижасида хонадон эгаси воқеа жойида, унинг бир нафар қизи эса шифохонага олиб борилаётганида йўлда вафот этади. Учинчи жабрланувчи эса ҳозирда Кармана тумани тиббиёт бирлашмасининг “жонлантириш” бўлимига ётқизилган.

– Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик жиноятини содир этган шахснинг синглиси икки ой олдин мазкур хонадонга келин бўлиб тушган. – дейди Кармана туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси Б. Ҳамдамов. – Қашқадарё вилояти, Косон туманида жойлашган ҳарбий қисмда фаолият олиб бораётган куёв тўйдан сўнг келин билан мазкур туманда ижарага уй олиб, бирга яшашган. Таъкидланганидек, ҳодисадан тўрт кун аввал келин ушбу ижара уйида ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан бугунги кунда Косон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

28 июнь куни содир бўлган мудҳиш қотиллик юзасидан эса Кармана туман прокурори томонидан фуқаро Ф.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

“Халқ сўзи” газетасининг “xs.uz” интернет нашрининг маълум қилишича, олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида гумон қилинувчи ушланиб, унга ҳимоячи иштирокида ҳимояга бўлган ҳуқуқлари тушунтирилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Киритилди: 13:23 01.07.2019. Ўқилди: 1771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!