Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сильвестр Сталлоне Конор нега Ҳабибга ютқазганини айтди

Сильвестр Сталлоне Конор нега Ҳабибга ютқазганини айтди

Ҳолливуднинг машҳур киноактёри Сильвестр Сталлоне Конор Макгрегор ҳамда Ҳабиб Нурмагомедов жанги тўғрисида фикр билдирди.

Конор жудаям кеккайгани учун ютқазиб қўйди, деб ўйлайман. Жуда ҳам мағрур ва ҳатто хафа бўлган. Ҳабиб оёғига ёпишиб, зарба берган вақт Сен ҳимояланиш керак бўлган вақт нега қўлларингни туширасан? Менимча, унинг B режаси бўлмаган.

Агар Конор Ҳабибни мағлуб этмаса, бу уни бутун умр таъқиб этади. Ҳозир Макгрегор нима қилишини билмай турибди. Мағлубият, ҳибсга олишлар, жамоатчилик буларнинг барчаси уни ер билан битта қилиш учун баҳона изламоқда. Конор ўзига ўзи: Мен буни қила оламан. Мағлубиятга учрамаётган рақибимни ютишим шарт , деб айтиши керак.

Конорга қандай маслаҳат беришим мукин? Табассум. Агар сен кулиб юрсанг, одамлар сени танқид қилолмайди , дейди Сталлоне TMZ га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида UFC 229 мусобақаси доирасида бўлиб ўтган чемпионлик учун жангда Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедовга мағлуб бўлганди.

Киритилди: 17:44 19.03.2019. Ўқилди: 10390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!