Хитой марказий телевидениеси 30 октябрь куни Пусандаги Кимхэ авиабазасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасидаги музокаралар якунига етди, деб хабар берди.
"Хитой ва АҚШ етакчиларининг тахминан 1 соат 40 дақиқа давом этган учрашуви якунланди", — дейилади хабарда.
Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган АПЕК саммити олдидан бўлиб ўтди. АҚШ президенти Хитой раҳбарини қаттиқ музокарачи деб атади. Бунга жавобан Хитой раҳбари қарама-қаршилик ўрнига ҳамкорликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Пекин биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали катта муваффақиятларга эриша олади.
Пусандаги музокаралар Хитой ва АҚШ раҳбарларининг Трамп иккинчи президентлик муддатига қайта сайланганидан кейин биринчи учрашуви бўлди. Улар охирги марта 2019 йилда Япониянинг Осака шаҳрида G20 саммитида учрашишган. Икки давлат раҳбарлари 2025 йилда уч марта телефон орқали гаплашган.