Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Швейцарияда 16 киши COVID-19га қарши эмлашдан сўнг вафот этди

Швейцарияда 16 киши COVID-19га қарши эмлашдан сўнг вафот этди

16 нафар инсон Швейцарияда коронавирусга қарши вакцинациядан сўнг оламдан ўтди, деб хабар бермоқда Швейцариянинг дорилар бозори бўйича назорат органи Swissmedic.

Регулятор вакцинациядан сўнг юзага келган нохуш реакциялар ҳақидаги 364та хабарни ўрганиб чиққан, улардан 199таси Pfizer препарати, 154таси эса — Moderna томонидан тақдим этилган вакцина билан боғлиқ бўлган. Шунингдек, 95 та жиддий реакциялар аниқланган, шу жумладан, тўртта ҳолатда анафилактик шок юзага келган ва 16 киши вафот этган.

"Ўн олтита жиддий ҳолатда одамлар вакцинациядан сўнг турли интервалда вафот этишган. Уларнинг ўртача ёши 86 ёшни ташкил қилган, уларнинг аксарияти жиддий касалликларга эга бўлган", — дейилади баёнотда.

Swissmedic маълумотларига кўра, ушбу ҳолатлар таҳлили ўлим сабаби вакцинация бўлганини исботловчи далилларни аниқламаган.

Киритилди: 13:47 27.02.2021. Ўқилди: 1692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!