Швейцария Украинани қайта тиклаш учун 2036 йилгача яна 5 миллиард франк ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Иқтисодиёт бўйича котибияти баёнотига таяниб, RTS телерадиокомпанияси хабар берди.
«Швейцария Украинани қўллаб-қувватлашда муҳим рол ўйнашда давом этиш ниятида», — дейилади расмий ҳужжатда.
Баёнотга кўра, Швейцария ҳукумати мамлакатни қайта тиклаш бўйича узоқ муддатли мажбуриятларни ўз зиммасига олишга қарор қилган ва 2025 йилдан 2036 йилгача бўлган даврда ушбу мақсадлар учун 5 миллиард франк йўналтиради.
Маблағларни ажратиш босқичма-босқич амалга оширилади:
2028 йилгача: 1,5 миллиард франк ажратиш режалаштирилган. Шундан 342,25 миллион франки айнан жорий йилнинг ўзидаёқ ўтказиб берилади.
2029–2036 йиллар: Федерал кенгаш қолган 3,5 миллиард франкни тўлаш учун қўшимча молиялаштириш манбаларини топишни мақсад қилган.