Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Швециялик мактаб ўқувчиси Нобель мукофотига номзод этиб кўрсатилди

Швециялик мактаб ўқувчиси Нобель мукофотига номзод этиб кўрсатилди

Швеция ва норвегиялик сиёсатчилар швециялик 16 ёшли ўқувчи қиз Грета Тунбергни экологик ҳаракатга қўшган ҳиссаси учун тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод этиб кўрсатишди. Бу ҳақда Aftonbladet нашри хабар берди.

Швециялик депутатлар Йенс Хольм ва Хокан Свеннелинг ҳамда норвегиялик парламент вакиллари Фредди Андре Овстегорд, Мона Фагерос ва Ларс Халтбреккен ана шундай ташаббус билан чиқишди.

Грета бошлаган ҳаракат бутун сайёрамиз иши учун муҳим ҳисса ҳисобланади , дея қайд этган Овстегорд.

Тунберг ўтган йил августида Стокгольмдаги парламент биноси олдида мактаб иш ташлаши бошлаганидан сўнг омма эътиборига тушди. У ҳар жума куни парламент олдида туриб сиёсатчиларни атрофга заҳарли моддалар чиқаришни қисқартириш бўйича Париж шартномасини бажаришга чақирди.

Февраль охирида Тунберг Берлинда ўтказган намойишда 4 мингга яқин ёшлар иштирок этди. У БМТнинг иқлим масалалари бўйича конференцияси ва Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумига таклиф этилди. Швеция ОАВ Тунбергни йил аёли деб эътироф этишди.

Бу йил тинчлик бўйича Нобель мукофотига 300дан ортиқ номзод кўрсатилган бўлиб, улар орасидан кимлар якуний рўйхатга тушгани маълум қилинмаган. Нобель қўмитаси қоидасига кўра, номзодлар ва уларни танлаб оладиган қўмита аъзолари ҳақидаги маълумотлар 50 йил давомида ошкор қилинмайди.

Manba: kun.uz

Киритилди: 20:15 14.03.2019. Ўқилди: 1817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!