Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Швецияда террорчилик нияти учун 7 йилга қамалган ўзбек оқланди

Швецияда террорчилик нияти учун 7 йилга қамалган ўзбек оқланди

Швециядаги Свеа юқори суди терроризм билан боғлиқ жиноятларда айбланиб, етти йилга қамалган ўзбекистонлик Фарҳод Тошмуҳамедовнинг (Давид Идриссон) апелляция аризасини кўриб чиқиб, уни айбсиз деб топган.

Давид Идриссон номи билан танилган бу одам Стокҳолм марказий вокзали ва Скандинавия савдо марказида теракт қилишга тайёргарлик кўришда айбланган. Унинг уйидан бомба ясашда фойдаланиш мумкин бўлган (лекин қишлоқ хўжалигида ҳам фойдаланиладиган) моддалар топилгани хабар қилинган эди.

Прокуратуранинг фикрича, Фарҳод Тошмуҳамедов 560 кг калций гипохлорид, 100 кг калий гидроксиди ва 50 литр олтингугурт оксидидан бомба ясаб, ИШИД номидан теракт содир этмоқчи бўлган. Лекин Фарҳод Тошмуҳамедов бу моддаларни фермасида ишлатмоқчи бўлганини иддао қилган. Прокуратура ҳам ўзбекистонликнинг теракт қилиш ниятида бўлганини тўлиқ исботлаб беролмаган. Фарҳод Тошмуҳамедов террористик гуруҳларни молиялаштиргани аниқ исботланган, лекин бу жиноят учун у жазо муддатини аллақачон ўтаб бўлган. Шу сабабли суд унинг апелляциясини қониқтириб, суд залидан озод қилган.

У ҳукм қилинган Солна суди расмийсининг айтишича, Идриссон ИШИД номидан терактга тайёрланган. Унга қарши ишлатилган жиддий далиллардан бири унинг ИШИД террорчиси Ботир Юсупов билан алоқа ўрнатгани бўлган.

Ўзбекларнинг Швециядаги террорчилик ҳаракатлари биринчиси эмас. 2017 йил 7 апрелда асли ўзбекистонлик бўлган Раҳмат Оқилов Стокҳолмда пиёдалар устига юк машинасини ҳайдаб, 5 инсоннинг ўлимига, 119 одамнинг жароҳатланишига сабаб бўлган. У 2018 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва ҳозир муддатни Кумла қамоқхонасининг махсус бўлимида ўтамоқда.

Киритилди: 09:55 13.06.2019. Ўқилди: 2105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!