Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шунча одамга ҳаққини бера оласизми?

Шунча одамга ҳаққини бера оласизми?

Тасаввур қилинг! Шунча одам қиёмат куни сиздан ҳаққини олишни кутиб, навбатда турса.

Биридан қарз олиб, қайтармагансиз, бошқасидан ўғрилик қилгансиз, яна бирига маҳсулотнинг айбини айтмай сотгансиз, яна бошқасининг ерини алдов, фирибгарлик йўли билан тортиб олгансиз.

Шунингдек, бирини ургансиз, бирини сўккансиз, бирини ғийбат қилгансиз, бошқасини алдагансиз, яна бирига хиёнат қилгансиз ва ҳоказо.

Шунча одамга ҳаққини бера оласизми? Савобингиздан бериб, етказа оласизми?! Агар савобларингиз етмаса, уларнинг гуноҳларидан сизнинг бўйнингизга қўйилади.

Тасаввур қилинг! Бир марта сажда қилишнинг савобига муҳтож бўлиб турганингизда, минглаб, миллионлаб одамларнинг гуноҳини бўйинга олиш қанчалик даҳшат!

Азизлар, тавба қилайлик! Бировларнинг ҳаққи зиммамизда турган бўлса, тезда қайтариб берайлик, қарзлардан тезроқ қутулайлик, урушганларимиз билан ярашайлик, ғийбат қилганларимиздан узр сўраб, уларнинг розилигини олайлик, бизда одамларнинг моддий ва маънавий ҳақлари қолмаслигига эришайлик!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳузурига ёруғ юз билан боришимизни насиб этсин, омин!

Manba: islom.uz

Киритилди: 16:35 13.06.2019. Ўқилди: 2382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!