Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шотландияда жойлашган орол квартира нархида сотувга қўйилди

Шотландияда жойлашган орол квартира нархида сотувга қўйилди

Шотландияда жойлашган орол Лондондаги квартира нархида сотувга қўйилди, деб хабар беради “Метро” нашрига таяниб «ekolog.uz».

“Inchconnachan” номли кимсасиз орол 500 минг фунт стерлингга сотилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Лондондаги квартиралар нархи ҳам, тахминан, шу атрофда. Оролнинг майдони 42 гектарга тенг бўлиб, Лох-Ломонд кўли ўртасида жойлашган. У ўсимликлар билан зич қопланган ва 20 йилдан буён ҳеч ким яшамайди.

Унга фақат қайиқда етиб бориш мумкин. Оролда 1920-йилларда ёғочдан қурилган уй мавжуд.

Уни бузиб ташлашга, шунингдек, бешта ётоқхонага эга янги уй қуришга рухсат берилган.

Бундан ташқари, оролнинг янги эгалари қайиқлар станцияси, пирс (кемаларни боғлаб қўйишга мўлжалланган махсус жой) ва қўшимча кулба қуришлари ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Шотландияда майдони 1,8 минг гектардан ортиқ бўлган орол 4,25 миллион фунт стерлингга сотувга қўйилган эди.

Киритилди: 22:36 14.07.2020. Ўқилди: 2854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!