Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Шошилинч: Афғонистон президенти иштирокидаги митингда теракт содир бўлди

Шошилинч: Афғонистон президенти иштирокидаги митингда теракт содир бўлди

Афғонистоннинг Парвон вилоятида ўтказилган сайловолди митингида юз берган портлаш туфайли 24 киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди. Бу ҳақда Азон.уз нашри ёзмоқда.

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Жангал Боғ туманидаги митингда мамлакат президенти Ашраф Ғани нутқ сўзлаган. Террорчилар эса миналаштирилган мотоциклни оломоннинг яқинида портлатиб юборган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нусрат Раҳимий терактда жароҳат олганлардан айримларининг аҳволи оғирлигини маълум қилди.

Гувоҳларнинг айтишича, портлаш пайтида президент Ашраф Ғани митинг майдонида бўлган ва унга зарар етмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда президент сайлови 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:50 17.09.2019. Ўқилди: 4050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!