Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Шомуродовни Россия терма жамоасига жалб этишни талаб қилишди!

Шомуродовни Россия терма жамоасига жалб этишни талаб қилишди!

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов унга нотаниш бир инсон қўнғироқ қилиб "Локомотив" ҳужумчиси Фёдор Смоловнинг ўрнига "Ростов" форварди Элдор Шомуродовни термага жалб қилишни талаб қилганини айтди.

"Менга яқинда қўнғироқ қилишди ва жароҳатланган Смоловнинг ўрнига Шомуродовни чақиришимни сўрашди. Ким қўнғироқ қилганини очиғи билмайман, аммо у жиддий оҳангда гапирди. Мухлис менинг рақамимни қаердандир топиб олган ва суҳбат давомида менга иқтидорли ва энг яхши мерганни сезмаётганлигимни айтди. Мен ҳаммасини сабр билан эшитдим ва унга жавобан: "сиз ҳаммасини тўғри айтмоқдасиз, аммо энг асосийсини ҳисобга олмабсизда" дедим. Унга ҳурмат билан Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчисини чақира олмаслигимни айтдим. Афсуски, гаплашган одамимни юзини кўра олмадим, лекин унда гроссмейстерча пауза бор эди. Ҳазил, ҳаммаси ҳазил, ҳиссиётлар кўпинча онгни синдирадида", - дейди Черчесов.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов РПЛнинг жорий мавсумида 10та гол уришга эришди.

"Ростов" форварди 2015 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 14:47 22.10.2019. Ўқилди: 4783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!