Шольцнинг изоҳлари немис оммавий ахборот воситаларида ҳукумат Исроилга қурол етказиб беришни секинлаштиряптими ёки йўқми деган қарама-қарши хабарлардан бир неча ҳафта ўтиб чиқди.
Охирги саккиз ҳафта ичида Германия ҳукумати Исроилга 31 миллион евро (33,7 миллион доллар) қийматидаги ҳарбий техника ва ўқ-дорилар экспортини тасдиқлади, бу бутун йил давомидагидан икки баравар кўпдир, дея хабар беради ДПА немис ахборот агентлиги.
«Етказиб беришлар бор ва ҳар доим кейинги етказиб беришлар бўлади. Исроил бунга таяниши мумкин», деди Шольц ўз нутқида.
Ғазо қирғинини қўллаётган канцлер Исроил очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланаётгани ҳақидаги аниқ хабарлар ортидан Ғазодаги халқаро қонунларни ҳурмат қилиши ва гуманитар ёрдамнинг ҳудудга киришига рухсат бериши кераклигини таъкидлади.
У Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга чақирди ва Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху бу ғояга қарши эканлигини эълон қилганига қарамай, икки давлат асосидаги ечим можарога барҳам беришнинг ягона йўли эканлигига ишончини такрорлади.
Шольц, шунингдек, Эронни Исроилга ракета зарбалари беришни тўхтатишга чақириб : «Эрон олов билан ўйнамоқда. Буни тўхтатиш керак», деди.