Ўзбекистонлик бокси Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жанги ҳақида маълумот берди.
Бу ҳақда чарм қўлқоп устамизнинг ўзи Инстаграм саҳифаси орқали хабар берди.
"Эрта тонгда Дима (Дмитрий Салита назарда тутилмоқда*) промоутерим қўнғироқ қилиб, 31 декабрь куни Японияда жанг қилиш бўйича таклиф берди. Ўйланиб қолдим, бир ойдан камроқ вақт бор, улгурмасам керак", деб ёзган Эргашев.
Маълумот учун, 32 ёшли Шоҳжаҳон Эргашев фаолияти давомида 26 та жанг ўтказиб, 24 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини июль ойида Жулиан Смитга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берганди.