Шимолий Корея аҳолисининг деярли ярми (40 фоизи) егулик етишмаслигидан азият чекмоқда. Бу ҳақда KBS телеканали БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти маърузасига асосланиб хабар берди.
Ташкило берган маълумотга кўра, Шимолий Кореянинг ҳар тўртинчи фуқароси озиқ-овқат етишмаслиги сабаб кризис ҳолатида. Бундан ташқари, 19 миллионга яқин шимолий кореялик давлатнинг озиқ-овқат тақсимоти тизимидан азият чекмоқда.
Маърузада қайд этилишича, йирик очарчилик ҳолати болаларга ҳам хавф солмоқда. 1,5 ёшдан 2 ёшгача бўлган болаларнинг 30 фоизи етарли миқдор ва етарли калориядаги егулик истеъмол қила олмайди, уларнинг 4 дан бири сурункали очликка маҳкум.
Шимолий Кореяда гуманитар ҳолатнинг ёмонлашиши сўнгги олти йил ичида юз берган қурғоқчилик, сув тошқинлари ва табиий офатлар билан боғлиқ.
lenta.ru