Бугун 1 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шимолий Корея Россия урушини қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Шимолий Корея Россия урушини қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Россия мудофаа вазири Пхенянга ташриф буюрар экан, Шимолий Корея Россиянинг Украинага бостириб киришида ҳақли эканини айтди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Москва билан яқинроқ алоқалар ўрнатишга ваъда берди.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин жума куни Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов билан учрашиб, икки томоннинг аллақачон яқин бўлган ҳарбий ҳамкорлигини янада кучайтиришга чақирди.
Ким шунингдек, АҚШни Украинага АҚШ қуроллари билан Россия ичкарисига зарба беришга рухсат бергани учун қоралади ва буни «можарога тўғридан-тўғри ҳарбий аралашув» деб таърифлади.
«АҚШ ва Ғарб Киев маъмуриятини ўзларининг узоқ масофали зарба берувчи қуроллари билан Россия ҳудудига ҳужум қилишга мажбур қилдилар».

Ким Шимолий Корея «Россия Федерациясининг ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини империалистларнинг гегемонлик ҳаракатларидан ҳимоя қилиш сиёсатини доимо қўллаб-қувватлашини» қўшимча қилди.

Киритилди: 21:00 30.11.2024. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!