Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шифокорнинг хатоси билан комага тушган ўзбекистонлик талаба вафот этди

Шифокорнинг хатоси билан комага тушган ўзбекистонлик талаба вафот этди

Россия Халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) тиббиёт факультети талабаси ўзбекистонлик Ўлмасхон Бахронов вафот этди. Ўлмасхон галоперидол дори воситаси уколидан кейин комага тушганича Москвадаги 67-шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Facebook’даги Ўлмасхоннинг амакиси Фарруххон Шукурлаев ўз саҳифасида маълум қилган, деб ёзади "qalampir.uz"

22 ёшли Ўлмасхон 13 ноябрда соат 20:45да вафот этган. Унинг жанозаси бугун, 15 ноябрда Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани “Қуйи Чордара” маҳалласида бобосининг уйида бўлиб ўтади.

Ўлмасхон Бахронов нотўғри белгиланган дори воситаси сабабли комага тушган. Йигит онасининг таъкидлашича, шифокор Ўлмасхонни гиёҳванд модда қабул қилишда гумон қилиб, унга галоперидол буюрган. Восита киритилгандан кейин Ўлмасхоннинг юраги тўхтаб қолган.

Йигитнинг юрагини ишга туширишга муваффақ бўлинган, бироқ бу орада унинг миясига шикаст етган ва у 67-шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Йигитнинг яқинлари бу ҳолат юзасидан текширув ўтказиш талаби билан Россия ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бош прокуратураларига мурожаат қилишган.

Киритилди: 10:06 15.11.2019. Ўқилди: 2947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!