Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шерзод Шерматов ўқитувчиларнинг иш услубини солиштирди ва...

Шерзод Шерматов ўқитувчиларнинг иш услубини солиштирди ва...

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчиларнинг иш услубини ўзаро солиштирди. Вазирнинг таъкидлашича, ўзига ва атрофдагиларга талабчанлик муваффақият гарови, ўзидан ташқари барчадан айб излаш билан чекланиш мағлубият асосидир.

«Яхши ва ёмон кўрсаткичли мактаблар орасида турли вилоятларда бўлишига қарамай, қизиқ бир умумий ҳолатни кузатиш мумкин.

Олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кирган битирувчилари кўп ва умуман таълим сифати юқори бўлган мактаб маъмурияти ва ўқитувчилари билан суҳбатлашганда шу нарса маълум бўлдики, улар асосан ўз касбини севиши, талабчанлик, тартиб-интизом, дарсга пухта тайёргарлик кўриш каби муҳим вазифалари ҳақида айтиб ўтишди. Яъни мактаб муваффақиятга эришиши учун биринчи навбатда, улар ўзлари ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлаб ўтишди.

Олий таълим муассасаларига биронта ҳам битирувчиси ўқишга кирмаган ҳамда ота-оналар томонидан талаб юқори бўлмаган (яъни марказда жойлашган ва қувватидан кўра ўқувчи сони кам бўлган) мактаб жамоасидан бу ҳолатнинг сабаблари сўралганда, улар ўқувчиларнинг ўқишга қизиқмаслиги, болаларнинг ота-оналарининг ўзи ҳам олий маълумотли эмаслиги, ҳамда уларнинг кўпчилиги деҳқон ёки ҳунарманд бўлгани сабабли, улар ҳам ўз навбатида фарзандларини дарсга қизиқтириш ўрнига ҳунарга ўргатаётгани, дарсга проектор етишмаслиги ва ҳ.қ. каби турли сабабларни айтиб ўтишди. Яъни мактаб битирувчиларининг муваффақиятсизлигида улардан бошқа ҳамма айбдор эканини тушунтиришга анча ҳаракат қилишди.

Бу ўқув йилини «Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик!» деган шиор остида бошлаганимиз бежиз эмас.

Ҳурматли устозлар ва мактаб раҳбарлари!

Мактабнинг муваффақияти асосан сизнинг меҳнатингизга боғлиқ. Ўқувчиларни мотивация қилиш ва уларни келгусида олий таълим муассасасига қизиқтириш ва йўналтириш, ота-оналарга ҳам имкон борича фарзандларининг қизиқиш ва салоҳиятларидан келиб чиқиб, ҳаётда юқорироқ марраларга ҳаракат қилишлари муҳимлигини тушунтириш керак бўлади».

Киритилди: 18:20 14.10.2019. Ўқилди: 2393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!