Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шэньчжэнь осмонўпар бинолар сони бўйича Нью-Йоркни ортда қолдирди

Шэньчжэнь осмонўпар бинолар сони бўйича Нью-Йоркни ортда қолдирди

Хитойнинг жанубий қисмида жойлашган Шэньчжэнь шаҳри (Гуандун провинцияси) осмонўпар бинолар сони бўйича Нью-Йоркни ортда қолдирди ва ушбу кўрсаткич бўйича дунё миқёсида Гонконгдан кейин иккинчи ўринни забт этди.

Баланд бинолар ва шаҳар муҳити бўйича халқаро кенгаш маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Хабарга кўра, қирқ йил олдин балиқчилик билан шуғуллунган қишлоқ бўлган Шэньчжэнь шаҳрида ҳозирда баландлиги 150 метр (ўртача қирқ қават) ва ундан юқори бўлган 289 та шиша ва бетондан қурилган миноралар рўйхатдан ўтган. Американинг энг йирик шаҳри бўлган Нью-Йоркда эса уларнинг сони 283 тани ташкил этади.

Ушбу рейтингдаги биринчи ўринни 354 та осмонўпар бинолари билан Гонконг эгаллаб турибди. Бешта етакчига эса Дубай (202) ва Шанхай (165) ҳам киритилган.

Осмонўпар биноларининг сони бўйича тузилган мамлакатлар рейтингида эса Хитой 2204 та бино билан етакчига айланган. Унинг даражаси Америка Қўшма Штатларидан деярли уч баравар кўп (808) бўлиб, ундан кейинги поғоналарда Япония (259), Бирлашган Араб Амирликлари (255) ва Корея Республикаси (231) қайд этилган.

Киритилди: 20:24 26.09.2020. Ўқилди: 2359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!